WWW.HAQIQAT.UZ



Ўз Ру
СиёсатЖамиятИқтисодиётТиббиётТаълимМаданиятСпортТанловЖиноятҲужжатларТехнологияБарчаси

Архив

  • Барчаси
  • ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИНИНГ БОШ НАШРИ


    Фарғона вилояти ҳокимлигининг "Фарғона ҳақиқати" газетаси 1917 йилнинг 14 октябридан чиқа бошлаган. Унинг илдизи 1917 йилнинг октябрь ойида Қўқон шаҳрида "Эл байроғи” номи билан пайдо бўлган газетага бориб тақалади. Газета 1921 йилнинг май ойидан "Меҳнат байроғи», сўнгра "Фарғона», 1926 йилнинг 22 октябридан "Янги Фарғона" номи билан чоп этилган.

    Газетани ташкил этишда Акмал Икромов, Назиржон Тўрақуловлар жонбозлик кўрсатишди. Уни уюштириш, ташкиллаш ва чоп этишда эса Ҳамза Ҳакимзода, Сўфизода Абдулла Қодирий, Собир Абдулла, Абдулла Қаҳҳор, Комил Яшин, Шариф Ризо, Ғулом Ғофуров, Усмон Носир, Наим Саид, Шариф Муртазин, Абдулла Юсуфий, Аҳм Ёдгор, Акмал Пўлат, Мадамин Иброҳим, Муҳитдин Хайруллаев, Адҳам Раҳмат, Ҳасан Иззатий каби таниқли адиблар фаол иштирок этишди.

    1938 йил бошида республика таркибида Фарғона вилояти ташкил топади. Унга ҳозирги Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари ҳудуди бирлашган эди. Ўша йилнинг май ойидан бошлаб Фарғона вилояти газетаси "Коммуна" номи билан чиқа бошлади.

    Газетанинг ижодий эстафетасини Абдулла Мирзаев, Воғиз Музаффаров, Адҳам Ҳамдам, Юсуфжон Каримов, Юсуфжон Дадажонов, Акрам Қамбаров, Жалол Машрабий, Ҳожимат Қодиров, Наримон Эркинов, Аҳмаджон Олимов, Носир Зокиров каби матбуот жонкуярлари давом эттиришди. Газетага 1980 йилларгача Йўлдош Раҳмонов, Акмал Пўлат, Абдулла Мирзаев, Адҳам Ҳамдам, Жалол Жамолов каби ёзувчи ва журналистлар муҳаррирлик қилишган.

    1983 йилдан 1996 йил апрелигача газета бош муҳарри вазифасини Дониёр Эргашев бажарди. 1991 йил ноябрпда "Фарғона тонги", 1992 йил январидан "Олтин водий" номи билан чиқа бошлади. 1993 йил декабридан "Олтин водий" ва "Ферганская правда" газеталари таҳририяти вилоят ҳокимининг қарори билан бирлаштирилгач, газетанинг номи "Фарғона ҳақиқати" деб ўзгартирилди.

    Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, газета ижодкорлари юртимиз истиқлолини мустаҳкамлаш, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш, халқимизнинг бой тариҳи ва маънавиятини тиклаш ҳамда ривожлантириш соҳасида фаол иштирок этиб келмоқдалар. Бош муҳаррир Бахромжон Обиджонов бошчилигидаги таҳририят вилоятдаги янгилик ва ўзгаришларни, халқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, халқнинг турмуш даражасини яхшилаш, мустақиллик неъматлари ва имкониятларидан оқилона фойдаланиш, Президент фармонлари, ҳукумат қарорларининг изчил амалга оширилишини таъминлашда, Фарғонанинг саноат, қурилиш, пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик ва бошқа соҳалардаги шон-шуҳратини оширишда вилоят ҳокимлигининг ишоичли ёрдамчиси бўлмоқда.

    Газета ўз тарихида жуда катта воқеаларнинг гувоҳи бўлиди. Усмон Носир, Акмал Пўлат, Жалол Машрабий, Шерали Тошматов, Адҳам Ҳамдам, Оҳунжон Ҳакимов, Пулдош Сулаймон, Малика Мирзаева, Комил Жўра, Анвар Юпусов, Мақсуда Эгамбердиева, Матлуба Аҳмедова, Сапьат Маҳмудова, Адҳам Каримов, Муҳаммаджон Хайруллаев, Муҳаббат Иброҳимова сингари таниқли шоир ва ичиларга ижодий қанот бағишланган муқаддас мактаб бўлиб қолди. Бу ижодий анъана давом этмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида газета ўзини-ўзи маблағ Билан таъминлаб, йил давомида бир марталик адади 6 — 7 минг ўртасида босилмоқда. Газета 1999 йилдан бошлаб А-3 бичимда, саккиз саҳифада, офсет усулида чоп этилмокда. Таҳририят моддий техник базасини мустаҳкамлаш, газета сифат ва мазмунини яхшилаш йўлида ижодий жамоа ҳамжиҳатликда изланмоқда.

    Бугунги кунда матн териш, газетани саҳифалаш, чоп этишга тайёрлаш сингари мураккаб жараёнлар таҳририятнинг ўзида ёш мутахассислар томонидан мувафаққиятли амалга оширилмоқда. Таҳририятда ёш журналист кадрларни тайёрлаш ва тарбиялаш борасида ҳам самарали иш олиб борилмоқда. Жумладан, 2009 йил март ойидан бошлаб Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳомийлигида "Ёш журналистлар мактаби" ташкил этилди.

    2000 йилдан бошлаб "Фарғона ҳақиқати" газетаси ўзини-ўзи тўла маблағ билан таъминлаш асосида ишламоқда. Реклама ва эълонларни самарали жойлаштириш эвазига таҳририят ҳисоб рақамига салмоқли маблағ келиб тушяпти. Таҳририятда ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, рағбатлантириш сингари омиллардан фойдаланилмоқда. 2009 йилдан бошлаб "Фарғона ҳақиқати" — "Ферганская правда" газеталари бирлашган таҳририяти ажратилиб, ҳар икки газета мустақил равишда чоп этилмоқда. Айни кунда "Фарғона ҳақиқати" таҳририятида 20 нафар ижодий ва техник ходимлар газетанинг сифатли ва мазмунли чоп этилиши йўлида меҳнат қилмоқдалар. "Фарғона ҳақиқати"нинг бугунги жамоаси нафақат вилоятимизда, балки республикамизда ҳам отахон нашрлардан бири бўлган газетанинг 97 йиллик тарихи давомида тўпланган бой тажриба ва қимматли анъаналарни муносиб равишда давом эттириб, халқимиз маънавиятини янада юксалтириш, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш, элимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги ва Ватанимизнинг буюк келажагини яратиш учун қўлни қўлга бериб меҳнат қилмокда.

    – Таҳририятимиз ижодий жамоасининг журналистика соҳасида "Олтин қалам" У11 Миллий мукофотини қўлга киритиши бизнинг камтарона меҳнатимизга берилган катта рағбатдир.