WWW.HAQIQAT.UZ



Ўз Ру
СиёсатЖамиятИқтисодиётТиббиётТаълимМаданиятСпортТанловЖиноятҲужжатларТехнологияБарчаси

Архив

  • Барчаси
  • САХОВАТ ТЎЙЛАРИ

    Фарғона туманидаги Хўроба маҳалла фуқаролар йиғинида  тадбиркор Рустамжон Холиқов томонидан 500 ўринга мўлжалланган тўйхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

    Тўйхонанинг очилиш тадбирида кам таъминланган оила фарзандларининг 9 нафарига суннат тўйи ўтказилди. Дастурхон ёзилиб, маҳаллага ош тарқатилди. Тўй болаларга сарполар кийдирилиб, қимматбаҳо совғалар берилди. Ватанимизга муносиб хизмат қиладиган инсонлар бўлиб камолга етишлари тиланди.

     Саховатли инсонларнинг эхтиромидан кўнгиллар ёришди, болалар беҳад севинишди, – дейди меҳнат фахрийси Т.Мамиталиев. – Маҳалла аҳли ҳам эзгулик тадбирида иштирок этиб, жуда хурсанд бўлди. Қолаверса, тўйхонада бу каби хайрли тадбирлар учун бепул хизмат кўрсатилиши барчани мамнун қилди.   

     

     Ҳакимахон ЭРНАЗАРОВА.