WWW.HAQIQAT.UZ



Ўз Ру
СиёсатЖамиятИқтисодиётТиббиётТаълимМаданиятСпортТанловЖиноятҲужжатларТехнологияБарчаси

Архив

  • Барчаси
  • ЙИЛ САРҲИСОБИ

    Фарғона шаҳридаги ҳуқуқшунослик коллежида   ўзини ўзи бошқариш органлари  фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича   вилоят  Кенгашининг  2017 йил  фаолияти якунларига  бағишланган  бошқарув йиғилиши  бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлашда Кенгаш фаолияти таҳлил қилинди.  

    Йил давомида масъуллар  томонидан маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида 700 мингдан ортиқ хонадонлар аъзолари билан мулоқотлар ўтказилди. Натижада 4,5 мингта оиладаги турли низолар, 6 мингдан зиёд ажримлар, 100 дан зиёд эрта никоҳ ҳолатлари олди олинди.  Аммо  маҳаллаларга бориб улар фаолияти, иши ҳамда фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилган ҳолда комиссиялар ва бошқа жамоат тузилмаларини ихчамлаштириш бўйича таклифлар киритиш белгиланганлигига қарамай бугунги кунга қадар бирорта шаҳар, туман Кенгашлари томонидан етарлича иш олиб борилмаган.

    Ўтган йил давомида виртуал қабулхона, Ягона Интрактив давлат хизматлари портали, фуқаролардан тўғридан тўғри келган мурожаатлар сони 4054 тани ташкил этган.   Бу ҳолат юзага келишига  Кенгаш масъул ҳодимлари томонидан мурожаатлар муддатини бузиб бажарилиши, фуқароларнинг мурожаатларида келтирилган ҳар бир важни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқмаслик, масъулиятсизлик билан ёндошиш  сабаб бўлган. Тизимдаги айрим раҳбар ходимларнинг аризаларни ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган жавоб хатлар билан танишмасдан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрганмасдан имзо қўйиш ва юқори ташкилотларга тақдим этиш ҳолатлари кузатилган.

     Айниқса, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга масъул бўлган фуқаролар йиғини ходимлари томонидан жиноят содир этилганлиги ачинарлидир. Фарғона шаҳрида 2 та, Бувайда туманида 2 та, Қува туманида 3 та фуқаролар йиғини ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги  ҳар бир масъул ўз фаолиятини қатъий тартиб-интизом асосида олиб бориши лозимлигини кўрсатади.

     Ютуқлар ўзимизники, камчиликларимизни ҳам ҳеч ким биз учун четдан келиб тузатиб бермайди.  Ўтган йилда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб,  жорий йилда  янги таклиф ва ташаббуслар билан фаолият олиб боришимиз талаб этилади, – дейди Бағдод тумани Кенгаши раиси ўринбосари З.Тўраев. – Айниқса, ёшлар масалаларида янги  лойиҳа ва  тадбирларни ташкил этиш орқали  улар  ўртасида  соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, муаммолари ва таклифларига тўғри ечим топиш фаолиятимизнинг асосига айланиши лозим.

     Тадбирда вилоят ва Марказий Кенгаш томонидан ўз фаолиятини сидқидилдан, масъулият билан адо этиб келаётган  бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

    Тадбирда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари  фаолиятини  мувофиқлаштириш  бўйича Республика Кенгаши  раисининг  кексалар  ва фахрийлар  масалалари  бўйича ўринбосари  Шавкат Жониқулов иштирок этди.

     

     Камола ПОЛВОНОВА.