WWW.HAQIQAT.UZ



Ўз Ру
СиёсатЖамиятИқтисодиётТиббиётТаълимМаданиятСпортТанловЖиноятҲужжатларТехнологияБарчаси

Архив

  • Барчаси
  • “ИСИ” ЧИҚМАЙДИ ДЕБ ЯНГЛИШДИ

    Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Нодирбек Кучкарбаев муқаддам судланиб, амнистия акти билан озод қилинган бўлсада, ўз қилмишларидан тегишли хулоса чиқармади.

    Уч нафар фарзанднинг отаси бўлган бу шахс 2015 йилда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. У Хитой Халқ Республикасидан импорт асосида металл маҳсулотлари олиб келишни йўлга қўяди.

    Н.Кучкарбаев 2016 йилнинг 12 май куни Хитойдан юборилган “Изделия из чёрных металлов без резбы, для производства шурупа с круглой головкой” ва “Часть отопительного котла, термоизоляционный панель для топки котла” товарларини божхона расмийлаштируви учун “Транс Терминал Водий” корхонаси мутахассиси З.Намазбаевга мурожаат қилади. Товарларнинг номи ва коди расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларни вилоят божхона бошқармаси “Марғилон” ТИФ божхона масканига тақдим этади.

    Аммо божхона ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда устамон “тадбиркор”нинг иши фош этилди. Яъни божхона режимига расмийлаштирилган юк кузатув ҳужжатларида нотўғри маълумотлар кўрсатилгани аниқланади. Божхона тўловларини камайтириш учун қилинган бу ҳаракат товарларни божхона назоратидан яшириш, алдаш йўли билан олиб кириш деб қайд этилди. Тегишли ҳужжатларда 12900 кг “Изделия из черных металлов с резбой”, “Отопителный котёл в комплекте” товарлари, 20 жуфт “Камни для производство-резки шурпа” маҳсулотлари кўрсатилмаган.

    Нодирбек Кучкарбаев божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузгани ва Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” бандида қайд этилган жиноятни содир этгани учун суд ҳукми билан энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида жарима жазосига тортилди. Ашёвий далил тариқасида олинган, Хитойдан юборилган металл маҳсулотлари давлат фойдасига мусодара қилинди.

     

    Фарҳод САМАНДАР.