WWW.HAQIQAT.UZ



Ўз Ру
СиёсатЖамиятИқтисодиётТиббиётТаълимМаданиятСпортТанловЖиноятҲужжатларТехнологияБарчаси

Архив

  • Барчаси
  • ЮКСАЛАЁТГАН ХИРМОНЛАР

    кунлик суръатга қут-барака киритмоқда

     

    Фарғона туманидаги “Чекшўра Нафиса Замини” фермер хўжалигининг 21 гектар майдонида мўл ҳосил етиштирилди.

    –Мавжуд еримизга “С-6524” навли уруғ қадаган эдик. Парваришни нав хусусиятларидан келиб чиқиб олиб борганимиз қўл келди, – дейди хўжалик раҳбари Отабек Аминов. – Туманда биринчилардан бўлиб режани бажардик. Биринчи теримнинг ўзида гектаридан 25 центнердан ҳосил йиғиштириб олдик. Ҳозир хотиржамликка бериладиган вақт эмас. Чунки ҳосилнинг асосий қисми ҳали далада.  Дала майдонига мош, бодринг, соя, кунгабоқар, сабзи каби такрорий экинлар экканмиз.

    Тобора юксалиб бораётган хўжалик хирмонига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган кўпминг килограммчилар сони кундан кун ортяпти. Хўжалик аъзоларидан Моҳира Турсунова, Фотимахон Қозоқова, Зуҳрахон Турсунова, Урайимжон Мирзаропов, иш юритувчи Содиқжон Аминов, аҳоли вакилларидан Дилнозахон Қосимова, Марғубахон Хожиматова, Саёҳатхон Набиева ва бошқаларни мавсумнинг ҳақиқий пешқадамлари десак арзийди. Қолаверса, мавсумда илғорчи теримчи сифатида уюшмаган аҳоли вакиллари ва қўшимча мадад кучларининг бераётган кўмаги эътирофга лойиқ.

     

    Матн ва сурат муаллифи

    Шерзод ҚОРАБОЕВ.

    Суратда: илғор теримчилар Дилнозахон Қосимова, Марғубахон Хожиматова, Саёхатхон Набиевна ҳамда иш юритувчи Содиқжон Аминовлар пахтазорда.