WWW.HAQIQAT.UZ



Ўз Ру
СиёсатЖамиятИқтисодиётТиббиётТаълимМаданиятСпортТанловЖиноятҲужжатларТехнологияБарчаси

Архив

  • Барчаси
  • ИСЛОҲОТЛАРДА ЕЛКАДОШ

    Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқи мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган устувор тамойилдан келиб чиқди.

    Давлатимиз раҳбари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш билан дунё аҳли эътиборини бугун мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қаратди. Айни шу Ҳаракатлар стратегиясида биз ёшларнинг таълим-тарбияси, келажаги йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган.

    Юртбошимиз томонидан глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Бу эса дунё аҳлига юртимизда навқирон авлод камолотига юксак эътибор қаратилаётганини яна бир карра англатди.

     Президентимиз энг ўткир экологик муаммоларидан бири – Орол ҳалокатига тўхталиб ўтгани ҳам бежиз эмас. “Мана, менинг қўлимда – Орол фожиаси акс эттирилган харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этмоқда” деб таъкидлади Президентимиз. Бу нафақат Ўзбекистон балки, бизга қўшни мамлакатларнинг осойишта ҳаёти, мусаффо экологияси, инсон саломатлиги йўлидаги долзарб масаладир.

    Нутқда тинчлик-осойишталик, дунёнинг бу борадаги сиёсий манзаралари ҳақида айтилган фикрлар  ҳам ватандошларимизни, айниқса, биз ёшларни бефарқ қолдирмади. Биз ёшлар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда бор куч ва билим, салоҳиятимиз билан елкадош бўлишга тайёрмиз.

     

    Моҳидил ҚУРБОНОВА,

    “Ёш сиёсатчи – 2016” республика кўрик-танлови ғолиби