WWW.HAQIQAT.UZ



Ўз Ру
СиёсатЖамиятИқтисодиётТиббиётТаълимМаданиятСпортТанловЖиноятҲужжатларТехнологияБарчаси

Архив

  • Барчаси
  • ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

    Қўқон шаҳрида вилоят божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар фаолиятини яқиндан қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалалар ечимини топишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган, фаолиятларига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўртага ташладилар. Уларнинг ечимлари хусусида  божхона ходимлари, маҳаллий ҳокимият ва давлат солиқ  идоралари вакиллари ўз йўналишлари бўйича  атрофлича тушунчалар бердилар.  Муаммоларни  ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди. 

    Айни пайтда кўҳна Қўқонда тадбиркорлик янги босқичга кўтарилиб бормоқда. Махсулотлар сифатли ва харидоргир бўлиши   учун ишбилармонлар доимо изланишда. Вилоят божхона бошқармаси вакиллари ва мутасаддиларнинг  жойларга бориб ўрганишлари давомида ҳам бунга яна бир ишонч хосил қилинди.

     Қонун ҳужжатларига киритилаётган ўгартиришлар ҳақида тушунчлар берилиши фуқароларни яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишга чорлайди. Хусусан, божхона тизими, импорт ва экспорт масалаларида тадбиркорларнинг қўпроқ маълумотларга эга бўлишлари турли муаммолар юзага келишининг олдини олади. Жойларда бўлиб ўтаётган  бундай учрашув ва тадбирлар ана шу мақсадларга хизмат қилмоқда.

     

    Фарғона вилояти божхона бошқармасининг

    ахборот хизмати.