WWW.HAQIQAT.UZ



Ўз Ру
СиёсатЖамиятИқтисодиётТиббиётТаълимМаданиятСпортТанловЖиноятҲужжатларТехнологияБарчаси

Архив

  • Барчаси
  • ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

    Фарғона вилояти хокимлиги Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими билан хамкорликда

     

    “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ”

    ижодий танловини эълон қилади.

     

    Ўзбекистоннинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган бу танловга 2016 йил 27 июндан 2017 йил 10 июнга қадар  бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган хамда телевидениеда кўрсатилган материаллар қабул қилинади.

    Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

    Телевидениедаги энг яхши журналистик материал учун (1,2,3 ўринлар)

    Радиодаги  энг яхши журналистик материал учун (1,2,3 ўринлар)

    Босма нашрлардаги энг яхши журналистик материал учун (1,2,3 ўринлар)

     

    РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ МУКОФОТЛАР УЧУН НОМИНАЦИЯЛАР:

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти ҳақидаги энг яхши материал учун;

    Энг яхши матбуот хизмати;

    Энг яхши фоторепортаж;

    Танловга энг каимда 5 та ижодий иш тақдим этиш лозим. Ғолиблар 2017 йил 27 июнь –матбуот ва оммавий ахборот воситалар ходимлари куни тантанали равишда тақдирланади.

    Материаллар “Йилнинг энг фаол журналисти” танловига деб  кўрсатилиб  Фарғона шаҳар Бурхониддин Марғиноний кўчаси 58-уй, Ўзбекистон Журналистлари  ижодий уюушмаси Фарғона вилояти бўлимига 2017 йил 10 июнга қадар қабул қилинади.

    Тел:244-51-52

     

    Фарғона вилояти ҳокимлиги  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюушмаси Фарғона вилояти бўлими