WWW.HAQIQAT.UZ



Ўз Ру
СиёсатЖамиятИқтисодиётТиббиётТаълимМаданиятСпортТанловЖиноятҲужжатларТехнологияБарчаси

Архив

  • Барчаси
  • ЎРГАНИШЛАР НАТИЖАСИ

    Бешариқ, Бувайда, Учкўприк, Фарғона туманларида Президентимизнинг 2017 йил 17 июль кунги “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда пенсионерлар ва шахсларнинг айрим тоифаларини дори-дармон билан таъминлашдаги мавжуд муаммолар юзасидан Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари” доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Маълумки, Соғлиқни сақлаш вазири томонидан чекланган чакана нархларда сотиладиган ва барча дорихона муассасаларида мавжудлиги мажбурий бўлган энг зарур дори-дармонлар рўйхати тасдиқланган.

    Йиғилишда таъкидланишича, Бешариқ, Бувайда, Учкўприк туманларидаги дорихоналарда рўйхатга ўзгартириш киритилганлиги ҳамда қачондан бошлаб кучга кирганлиги, шунингдек, ушбу буйруқ ижросини бажариш юзасидан қандай ишларни амалга ошириш кераклиги юзасидан дорихона масъуллари маълумотга эга эмаслиги аниқланган.

    Жумладан, Учкўприк ҳамда Фарғона туманларидаги кўплаб дорихона муассасалари томонидан дори-дармон воситалари кирим хужжатлари тақдим этилмаган. Бу эса ўз навбатида сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини муомалага чиқарилаётганлигидан далолат беради.

    Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича бугунги кунда имтиёзли рецептлар асосида бепул дори-дармон ва тиббиёт буюмлари бериш ишлари ортда қолаётганлиги айтиб ўтилди.

    Юқоридаги қарорга кўра, жорий йилнинг 1 августидан дорихона муассасаси томонидан товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуна ва дастурий комплекслари билан жиҳозланган бўлиши белгиланган. Депутатлар томонидан жойлардаги дорихона муассасаларида қарор ижроси бажарилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, фармацевт ходимларининг билим ва малакалари ҳам ўрганилди.

     

    Шохруҳ ЎКТАМОВ,

    Ўзбекистон ХДП Фарғона

    вилоят кенгаши бўлим бошлиғи,

    Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.