Сайт ҳақида

«HAQIQAT.UZ» — Фарғона вилоятидаги энг фаол нашрлардан бири. Сайт ўз олдига вилоятда, республика ва жаҳонда рўй бераётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор, аниқ ва холис ахборот беришни мақсад қилиб қўйган.

Сайтдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, фақатгина интернет трафик сарфланади. Сайтнинг енгил ва тез ишлайдиган мобил версияси ҳам телефон ёки планшетларда автоматик равишда кўринади.

Сайт асосан вилоятимиз ҳудудида фаолият олиб борувчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан қонунда белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб боради.

«HAQIQAT.UZ» сайти материалларидан фойдаланиш шартлари

«HAQIQAT.UZ» сайти таҳририяти мавжуд қонунчиликка кўра сайтда газетада нашр этилган, қоидалар асосида маълумотлар жойлаб боради.

Сайтда нашр қилинган мақола юзасидан, унинг муаллифи ва сайт таҳририятининг фикри бир хил бўлмаслиги мумкин.

Шунингдек, сайт таҳририяти ўқувчиларининг юборган хатларининг ҳар бирига алоҳида жавоб ёзиш мажбуриятини олмайди.

Сайт материалларидан бошқа сайтлар ёки ОАВ фойдаланиши шартлари:

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, минтақа ва чет элларда фаолият юритаётган интернет сайтлари, нашрлар билан ўзаро маълумот, мақолалар алмашишни йўлга қўяди.

Сайтдаги маълумотлардан фақат таҳририятдан ёзма равишда рухсат олингандагина фойдаланиш талаб этилади.

Материаллардан фойдаланишда, сайт номини (муаллифини) берилаётган материалнинг биринчи ёки учинчи қаторигача бўлган ҳудудда тақдим этиш сўралади.

Масалан, «Бу ҳақда HAQIQAT.UZ сайти хабар берди».

Бу ўринда нашр номи — «HAQIQAT.UZ» сўзига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола http://haqiqat.uz/ саҳифасига йўналтирилган бўлиши, қолаверса, «хабар беради» сўз бирикмасига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола «HAQIQAT.UZ» сайтидан олинган хабарга йўналтирилган бўлиши керак.

Бошқа нашрлар билан ҳамкорликда ишлашдан доим мамнунмиз.