Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

№870                                                        2018 йил 11 апрель

БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОСИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Фарғона вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси 2018 йил 14 апрель куни соат 10:00 да Фарғона вилояти “Тадбиркорлар маркази” биносида ўтказилсин.

Мазкур қарор халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига ижро учун юборилсин.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

Марказий сайлов комиссияси

Раиси ўринбосари                                                            К.АДИЛОВ.