Болалар Германияда даволанади

Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида Фарғона ва Наманган вилоятларидан келган 93 нафар бемор болалар тиббий-кўрикдан ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий филиалининг соғломлаштириш дастури доирасида ташкил этилган кўрикда  Германиянинг “Фриденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти мутахассислари иштирок этди. 12 ёшгача бўлган, ҳаракат тизимининг туғма ирсий касалликлари ва жароҳатлари, сийдик йўли ва овқат ҳазм қилиш тизимининг туғма нуқсони  билан оғриган болаларга тиббий масалаҳатлар ва йўлланмалар берилди.

Бугунги кунда ўзаро ҳамкорлик натижасида  вилоятимиздаги 30 нафардан зиёд болалар Германияга бориб, даволаниб келдилар. Лаб ва танглайдаги нуқсон, куйгандан кейинги асоратлар  вилоят стоматология, вилоят кўп тармоқли шифохоналарда операция қилинди.

Тиббий-кўрик натижалари, касаллик даражасига кўра, 4 нафар болалар  танлаб олинди. Мутахассисларнинг сўнгги хулосасига асосан жорий йилнинг  август ойида  Германиянинг  нуфузли клиникаларида  даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга юборилади.