Грант лойиҳалари эълон қилинди

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти  вилоят ҳудудий бўлинмасида   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини  қўллаб-қувватлаш жамоат фонди  томонидан  эълон қилинган 1- 2 грант  танловларига бағишланган  семинар бўлиб ўтди.

Танлов асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалари  30 миллион сўмгача молиялаштирилади.

Семинарда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Давсувинспекция”нинг Фарғона ҳудудий инспекцияси бошқармаси бошлиғи Акрамхон Авлиёхонов сўзга чиқиб, давлат гранти асосида молиялаштириладиган лойиҳаларда шаҳар-туманлардаги  ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни кўтариш, аҳолининг сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалтиришга қаратилган таклифлар билдирилди.  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари  миллий ассоциацияси ҳудудий бўлинмаси координатори  Жаҳонгир Жўраев ҳужжатларни  тақдим этиш шартлари ва талаблари билан таништирди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.