Ёт ғояларга қарши кураш

Марғилон Педагогика коллежида бўлиб ўтган ана шундай семинарда йиғилганлар эътиборига “Тафаккур эҳтиёжи” ҳужжатли фильми намойиш этилди. Тарғибот гуруҳи аъзоларининг мавзуга оид маърузалари тингланди.

Маърузаларда Фарғона давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази раҳбари ўринбосари И.Тўхтаров, марказнинг кафедра мудири Э.Қосимова, Марғилон шаҳридаги “Хўжа Порсо” масжиди бош имом-хатиби А.Олимов ва бошқалар иштирок этди.

***

Қўштепа туманидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган ўқув семинарида ёшлар таълим-тарбиясига масъул  мутахассислар диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, миссионерлик сингари бузғунчи ғояларнинг олдини олишга қаратилган билим ва кўникмалари яна мустаҳкамланди.

“Тафаккур эҳтиёжи” ҳужжатли фильмининг намойиши ҳамда мавзуга доир расмлар кўргазмасида ёт иллатлар ва унинг домига тушган разил кимсаларнинг тинчлик ва фаровонликка раҳна солувчи мудҳиш қиёфаси акс этди.

Фарғона давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази директори М.Отажонов, Фарғона давлат университети ўқитувчиси И.Сиддиқов, Фарғона давлат университети катта ўқитувчилари М.Ражабов ва Д.Зокироваларнинг маърузалари тингланди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори А.Ҳаитбоев ҳудудлардаги жиноятчилик ҳолати таҳлили ва унга қарши курашиш борасидаги асосий вазифаларга тўхталди.

Ўқув-семинар давомида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланиб, саволларга жавоблар берилди.

Ана шундай ўқув семинари Бешариқ туманидаги 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам ўтказилди.