Хориж билан ўзаро ҳамкорлик

Фарғона шаҳридаги Юлдашев номли Маслаҳат диагностика маркази(МДМ) клиникасига вилоят ҳокимлигининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари комплекси ташаббуси билан ҳиндистонлик шифокорлар келдилар.

Ҳиндистоннинг  “ARTEMIS” клиникаси онкологи, профессор  Ракеш Чопра  ҳамда ортопед, доктор Санжей Сеҳрават томонидан 40 нафар беморга ташхис қўйилиб, даволаниш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг клиниканинг мажлислар залида профессор, доктор Ракеш Чопра иштирокида фарғоналик шифокорлар учун маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Унда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов тиббиётдаги ҳамкорлик бошқа соҳалар қатори ҳар икки томон учун манфаатли эканлигини таъкидлади.

Ташриф давомида вилоят ҳокимлиги  ва Druzhba Business Solutions PVT Ltd компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра вилоятимизда қўшма тиббиёт клиникалари ташкил этилади, фарғоналик мутахассислар Ҳиндистонга тажриба алмашиш учун жўнатилади.