Ғолиб оилалар

2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақаларнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда туман, шаҳар босқичлари ғолиб жамоалари ва корхона, ташкилот, муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар, уларнинг оила аъзоларидан иборат 38 та оилавий жамоалар иштирок этдилар. Мусобақа иштирокчилари 8 та шарт бўйича куч синашдилар.

Финал беллашувлари натижаларига кўра ўғил бола фарзанди бўлган оилавий жамоалар ўртасида 1-ўринни Ўзбекистон тумани 50-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Азизбек Толибжонов, 2-ўринни Бешариқ тумани 30-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Абдували Абдусаломов, учинчи ўринни Фарғона шаҳар 30-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Хайрулло Ғофуров оилавий жамоалари эгаллади.

Қиз фарзанди бўлган оилавий жамоалар ўртасида 1-ўринни Бағдод тумани 48-мактаб директори Ўткир Маматқулов, 2-ўринни Тошлоқ тумани 41-мактаб техник ходими Музаффар Қурбонов, учинчи ўринни Фарғона шаҳар 12-мактаб ўқитувчиси Нодиржон Усмонов оилалари эгаллади.

Мусобақаларда иштирок этган 2 та оилавий жамоа “Энг чаққон, 2 та жамоа “Ғалабага бўлган интилиши юксак жамоа”, 16 та жамоа “Фаол иштирок этган оила” номинациялари бўйича тақдирланишди.

Ғолиблар ва совриндорларга, номинация эгаларига Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев диплом ва қимматбаҳо совғаларни топширди.