Мароқли кунлар

Қува туманидаги хорижий тиллар ва аниқ фанларни ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернатида ёзги таътилда 3 та мавсумда – 360 нафар ўғил-қизларимиз мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та эзгу ташаббус доирасида бешта тўгарак фаолияти йўлга қўйилиб, кўчма кутубхона ҳам ташкил этилди,-дейди мактаб-интернатидаги “Қалдирғоч” болалар оромгоҳи раҳбари Хайрулло Ҳожиматов. – Бу борада ўн икки кунлик маънавий-маърифий тадбирлар режаси асосида туман “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази мутахассисларини жалб этган ҳолда тўгарак машғулотлари самарали ташкил этилишига эришилмоқда.