Ҳуқуқий ахборот муҳофазаси

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Тошкент ахборот технологиялари универститети Фарғона филиали катта мажлислар залида 2017 йилда қабул қилинган “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини кенг тарғиб қилишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” деб номланган ушбу семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, адлия бошқармаси ходимлари, давлат ташкилотлари,  маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Семинарда Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил сўз юритилди. Таъкидлаб ўтилганидек, ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг ягона тартиби мавжуд эмаслиги, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилмаганлиги каби муаммолар мазкур Қонун билан бартараф этилди. Қолаверса, бу ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий ахборотни тарқатиш жараёнини тартибга солиш, ҳуқуқни қўллашда бир хилликни таъминлаш, тизим самарадорлигини ошириш, мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Қонун билан жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиши давлат томонидан мустаҳкамлаб қўйилди.

Мавзу юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бегзод Артиков, Улуғбек Саматов, профессор Фарҳод Турғунбоевлар сўзга чиқди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шукуржон ХОЛМАТОВ,

вилоят адлия бошқармасининг ҳуқуқий

тарғибот ва ахборот бўлими бошлиғи.

Шамсиддин ҚОРАБОЕВ олган сурат.