Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Хитой делегациясини қабул қилди

Бугун, жорий йилнинг 23 июн куни вилоят ҳокимлиги қароргоҳида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Хитой Халқ Республикасининг Шанхи провинсиясидан «Шанхи Зҳонгя Буилдинг Материал Cо. Лтд.» компанияси директори Гуан Кайбао раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

Вилоят ҳокими 29 декабр куни ХХР нинг Шанхи провинсиясида расмий сафарда бўлган эди. Вилоят ҳокими ўз сўзида делегация аъзоларига Шанхида Фарғона делегациясини илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув давомида мазкур компания Бешариқ туманида ташкил этган “Фаргона Ясин” Қурилиш моллари цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий сармоя иштирокидаги корхонанинг бугунги кундаги қурилиш ишларини тез фурсатларда сифатли қилиб тугатиш ва цемент, гипс каби қурилиш маҳсулотларини маҳаллий бозорга ва экспортга чиқариш муҳимлиги айтиб отилди.

Шунингдек, мазкур компаниянинг салоҳияти ва тажрибасини инобатга олган ҳолда Сўх туманида комир конларини органиш ва қазиб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиш таклиф этилди ва мазкур ёналишда ҳамкорлик меморандуми имзолашга келишиб олинди. Вилоят ҳокимлиги томонидан Сўх туманида мавжуд кўмир конлари ва уларнинг заҳираси бўйича батафсил маълумот тақдим этилиши айтиб отилди.

— Биз айни дамда Фарғонага аллақачон инвеститсия киритганмиз. Ҳозир Бешариқда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи завод қуряпмиз. Бизга Ўзбекистон қонунлари, инвесторлар учун яратилган шароит ва аҳоли жуда маъқул, биз жуда мамнунмиз. Шунинг учун Фарғонага яна инвеститсия киритмоқчимиз, агар яна яхши объект бўлса, кейинг лойиҳаларимизни амалга оширишга киришмоқчимиз. Иккинчи лойиҳамиз бўйича Фарғона шаҳрида меҳмонхона, супермаркет, турар-жой каби комплекс қурмоқчимиз, – дейди компания президенти жаноб Гуан.

Еслатиб ўтамиз, ушбу компания ХХРнинг Шанхи провинсиясида озининг замонавий меҳмонхоналар тармоғига ҳамда меҳмонхоналарни бошқаришда катта тажрибага эга. Компанияга Фарғона ва Марғилон шаҳарларида меҳмонҳоналар қуриш таклиф этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.