Болажонларга мароқли ҳордиқ

Бешариқ туманидаги “Юлдуз” болалар оромгоҳида 170 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, жорий мавсумда 420 нафар ўғил-қизлар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар муҳайё этилди.

10 га яқин спорт тўгараклари, чўмилиш ҳавзаси болаларни жисмоний баркамоллигини таъминлайди.

Шунингдек, ёзги таътилда 6 та умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб борадиган кундузги оромгоҳларда 1200 нафар келажагимиз ворислари дам олиб, маънан ва жисмонан янада соғлом бўлишларига эришилади,-дейди Бешариқ тумани халқ таълими бўлими мудири Қаноатхон Исматуллаева.