Инвестиция – ҳудудлар ривожланишининг кафолати

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар Стратегиясининг  асосий йўналишлардан бири бу- иқтисодиётни янада ривожлантириш ва ҳудудларга хорижий сармояларни фаол жалб этишдан иборатдир.

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили давлат Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, жамоат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона ҳудудий филиали ва “Фуқаролик жамияти-Гражданское обшество-Civil society” журнали таҳририяти томонидан ташкил этилган давра суҳбатида давлат бошқарув органлари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона ҳудудий филиали раҳбари Набижон Темиров очиб,  жамоатчилик назорати, ижтимоий шерикликнинг самарали тизимини йўлга қўйишда институтнинг бевосита иштироки хусусида сўз юритди.

Шунингдек, бугунги кунда вилоятимизда  саноат,  транспорт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, коммунал хизмат, алоқа, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш жараёнида фуқаролик жамияти институтининг вазифаларига тўхталди..

Давра суҳбатида ЎзЛиДеп вилоят Кенгаши раиси Раҳматулло Камолов,”Маҳалла” хайрият жамоат фонди вилоят бўлими раиси Шавкат Эрматов ва бошқалар сўзга чиқиб вилоят  иқтисодиётининг ўсишида соғлом рақобат ва фаол инвестицион муҳит барқарорлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.