“Китоб карвони” яна Фарғонада

Президентимиз илгари сурган бешта эзгу ташаббус доирасида вилоятимизда ҳам зарур чора-тадбирлар режаси белгиланиб, уларни амалга ошириш бўйича кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бу борада белгиланган вазифалардан бири – ёш авлоднинг китоб мутолаасига бўлган қизиқиши ва китобхонлик даражасини ошириш, маънавий жиҳатдан юксалтиришдан иборатдир. Ана шу мақсадда жорий йил давомида вилоятимизга бир миллион нусхада китоб олиб келиб тарқатиш кўзда тутилган. Айни кунларда босқичма-босқич олиб келинаётган китоблар вилоятимиз ҳудудидаги ахборот-кутубхона муассасаларига етказиб бериляпти.

Вилоятимизга дастлаб юз минг дона китоб олиб келинган бўлса, куни кеча “Китоб карвони” билан яна йигирма минг дона китоб етиб келди. “Китоб карвони” вилоят ахборот-кутубхона марказидан Қўқон шаҳри, Бешариқ, Риштон, Бағдод ва Қува туманларига тантанали равишда кузатилди.

Қўқон шаҳри, Риштон ва Қува туманларида ҳар бир секторнинг биттадан маҳалласи бешта ташаббусни амалга ошириш бўйича намунали ҳудуд сифатида белгиланган. Вилоятимиздаги қолган ҳудудлар ҳам ана шу намуна асосида фаолият олиб борадилар.

М.РУСТАМОВА,

вилоят ахборот-кутубхона маркази бўлим мудири.