Замонавий туғруқ мажмуаси

Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғруқ мажмуасида 4 миллиард сўмликдан зиёд қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, жаҳон андозалари талаблари даражасида қулай шарт-шароитлар яратилди.

Туғруқ мажмуасида 4 та бўлим фаолияти мавжуд бўлиб, барчаси энг янги УЗИ-диагностика, ташхис қўйиш ва даволаш жиҳозлари билан таъминланган. Иситиш тизими янгиланиб, кутиш заллари, шифокорлар ва беморлар хоналарига телевизор, кондиционер ва видеокузатув ҳамда кенг ассортиментдаги мебель жиҳозлари ўрнатилди.

Айни пайтда 14 нафар малакали шифокорлар ва 50 нафарга яқин ўрта тиббиёт ходимларимиз томонидан тумандаги 60 минг 480 нафар туғиш ёшидаги аёлларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда,-дейди мажмуа раҳбари Дилором Остонақулова. – Ўз навбатида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ҳудудларда мунтазам равишда тиббий-профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.