Бюро ходимига нисбатан қаршилик кўрсатилганлик окибатлари

2019 йил 18 май куни соат 16:30 ларда МИБ Фарғона шаҳар давлат инспектори Ш.Азимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзига бириктирилган Фарғона шаҳар, Қўқон кўчасида аҳолидан истеъмол қилинган энергия ресурслари учун қарздорликни ундириш бўйича хизмат вазифасини бажариш давомида Фарғона шаҳар 60-сонли Мехрибонлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Ахроров(исм-фамилиялар ўзгартирилган)нинг хонадонга 2019 йил 7 май куни электр энергиядан қарздорлик учун берилган талабнома асосида келган вақтида хонадон эгаси Ф.Ахроров ўзининг укаси А.Ахроров билан бирга электр энергиясидан мавжуд бўлган қарздорликни тўламаслик мақсадида давлат инспектори Ш.Азимов билан ўзаро жанжаллашиб, давлат инспектори ушбу ҳолатни уяли телефони орқали видеотасвирга олаётган вақтида унга нисбатан фаол қаршилик кўрсатишиб, телефонини олиб қўйиш мақсадида унинг бўйин соҳасидан укаси Ф.Ахроров бўғиб турган вақтида акаси А.Ахроров давлат инспектори Ш.Азимовнинг оёқларини орасига бир неча маротаба тепиб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан хонадон эгаси А.Ахроровга(исм-фамилиялар ўзгартирилган) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳ.Сулаймонов, Мажбурий ижро бюроси

Фарғона шаҳар бўлим ўринбосари