Қонунни буздингизми, жавоб беришга мажбурсиз!

Энергия ресурларидан оқилона фойланиш борасида оммавий ахборот воситаларида хар куни эслатиб ўтилаётган хамда уларни талон тарож қилган истеъломчиларга нисбатан маъмурий хамда жиноий жавобгарликкага бўлган чоралар кўрилиши мумкинлиги тез-тез таъкидланиётган бўлсада айрим истеъмолчилартомонидан хали хаммон энергия ресурслари тармоқларига яширинча ёки ўзбошимчалик билан уланиб улардан фойдаланиш холатлари кузатилмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, Фарғона шаҳар, 22-сонли Мустақиллик МФЙ, Ёруғлик кўчаси 2-уйда жойлашган, “Водий Наргиз Инвест” хусусий корхонасига қарашли ишлаб чиқариш цехини энергия ресурсларидан фойдаланиш қонунийлиги юзасидан ўтказилган текширишда, ишлаб чиқариш цехи хеч қандай шартнома хужжатларсиз, газ лойихасидан ташқари, қўл бола ускуналардан фойдаланган ҳолда ноқонуний равишда нефтни қайта ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган ва холат юзасидан далолатномалар расмийлаштирилиб, табиий газ тармоғидан узилган.

Юқоридаги холат юзасидан “Водий Наргиз Инвест” хусусий корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

И.Мирзаев, МИБ Фарғона шахар  бўлими

тезкор шўъба инспектори