Мактаб таълимига мустаҳкам асос

Фарғона туманидаги 16-сонли мактабгача таълим муассасасида 150 нафарга яқин келажагимиз ворислари таълим-тарбия олмоқда.

Мактабгача таълим тизимида самарали амалга оширилаётган “Илк қадам” дастури доирасида ушбу таълим муассасасида ўғил-қизларни мактабга сифатли тайёрлаш, компьютер саводхонлиги, мусиқа, бадиий гимнастика, инглиз тили тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Айни кунларда Деҳқонобод МФЙдаги боғчага қамраб олинмаган 25 нафар болалар учун қисқа гуруҳ ташкил этилиб, уларнинг мактаб таълимига пухта ҳозирлик кўриши таъминланяпти.

Бу йил 36 нафар тарбияланувчиларимизни мактабга кузатамиз,-дейди муассаса мудири Гавҳар Мирзааҳмедова. – Шу муносабат билан ҳудуддаги мактаблар, ота-оналар ва маҳалла ҳамкорлигида турли тадбирлар уюштириш орқали болажонларимиз ўз билим ва қобилиятларини намойиш этишмоқда. Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган бешта эзгу ташаббус бўйича “Китоблар марафони” ўтказилиб, ота-оналар томонидан фарзандларимизга энг сара бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда яқин келажакда ҳудудда замонавий оилавий боғча ташкил этиш режалаштирилган.