Солиқдан бўлган қарздорликлар ундирилмоқда

Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 25.03.2015 йилдаги  қарздор “Шўрсув олтингугурт кимё” МЧЖдан ундирувчи Фарғона шаҳар ДСИ фойдасига 126.219.357 сўм солиқ қарзи тўловлари ундирилиши белгиланган.

“Шўрсув олтингугурт кимё” масъулияти чекланган жамияти томонидан ушбу қарзлар тўлашдан бўйин товлаб келиниши Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан 01.05.2019йил куни жамиятнинг банкдаги ҳисобрақамлари хатланиши, транспорт воситалари ва кўчмас мулк биноларига тақиқ қўйилишига, шу билан бирга МЧЖгатегишли NORA русумли давлат рақами 40 389 КАА ва 40 390 КАА бўлган автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинишига сабаб бўлган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, 03.05.2019 йил куни қидирувдаги NORA русумли давлат рақами 40 389 КАА ва 40 390 КАА бўлган автотранспорт воситалари топилиб, жарима майдончасига олиб кирилган ҳамда қарздордан 126.219.357 сўм солиқ қарзи тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тамомланган.

Ш.Олтинбоев, МИБ Фарғона шаҳар бўлими

қидирув бўйича катта инспектори

3-даражали юрист