Аҳолига сифатли хизмат

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳамиз ривожида муҳим ҳужжатга айланди.

Ушбу Фармон ижросига мувофиқ Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 4 ойи давомида шаҳар-туман давлат хизматлари маркази томонидан жисмоний ва юридик шахслардан 565862 та мурожаатлар келиб тушди. Айни шу мурожаатларга асосан ўтган даврда марказларимиз томонидан 3709 та юридик шахслар-тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Уларнинг 179 таси фермер хўжалиги, 44 таси деҳқон хўжалиги, 2499 таси кичик бизнес субъектлари, 176 таси бошқа юридик шахсларни ташкил этади.

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг жами 8622 таси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бундан ташқари марказларимиз томонидан 941 та тадбиркорлик субъектлари сайёр рўйхатдан, 621 таси қайта рўйхатдан ўтказилди.

Шу кунга қадар 3693 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатилиб, 2430 таси тугатилди. 3447 тасининг фаолияти эса қайта тикланди.

Раъно БОЙҚЎЗИЕВА,

Давлат хизматлари агентлиги вилоят

бошқармаси бошлиғи, вилоят Кенгаши депутати.