«Узатмасак бўлмайди»

Кейинги пайтларда мансаб суиистеъмолликларига йўл қўйиб жавобгарликка тортилаётганлар ҳам минг афсуски, учраб турибди.

Судланувчи Муқаддасхон Каримова Қўштепа туманидаги 6-сонли мактабгача таълим муассасасида ёрдамчи тарбиячи сифатида ишлаб, жиноят йўлини танлади.

У муассасага ёрдамчи тарбиячи сифатида ишга қабул қилинган О.Давроновани алдаб, “катталарга узатмасак бўлмайди” қабилида иш тутди. О.Давроновани ишга қабул қилингани учун муассаса мудирасига 100 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг назорат тадбири туфайли жиноятнинг олди олинди. Лекин, минг афсуски икки нафар фарзанднинг онаси бўлган М.Каримова суд залида юзи шувут бўлиб жавобгарликка тортилди.

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан унга нисбатан 1 йил муддатга ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Улуғбек ҲАЙДАРОВ, 

ИЖҚК Департаменти вилоят

бошқармаси катта инспектори.