Вилоят прокурори қувасойликлар билан учрашди

Қабул давомида 78 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди ва 64 та ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Мурожаатлар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.

Қабул жараёнининг ўзида 13 нафардан ортиқ фуқаролар ишга жойлаштирилди. 5 нафардан ортиқ фуқароларнинг коммунал хўжалик билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди, 4 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга ётқизилди. 10 нафар фуқароларга эса моддий ёрдам берилиши таъминланди.

-Кўча чироғини янгилаш юзасидан тегишли ташкилотларга бир неча маротаба қилган мурожаатимиздан яхши натижа бўлавермади. Бугун эса вилоят прокуратурасининг аралашуви билан кўчага катта кучланишли ёритгич ўрнатилди. Энди бизнинг ҳудуд ҳам кечалари нурафшон бўлиши ҳаммамизни қувонтирди, — дейди шаҳарнинг “Ибрат” кўчасида яшовчи фуқаро Д.Азимова.

Сайёр қабулда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

А.ХУДОЙБЕРГАНОВ,

 вилоят прокурори катта ёрдамчиси.