Санъат маскани

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг барчаси халқимиз, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-маънавий ҳамда маданий ҳаётида жуда катта воқеа бўлди.

Қўштепа тумани “Ғиштмон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият уйи ҳамда ёшлар марказининг фойдаланишга топширилиши ана шу бешта ташаббуснинг ижроси йўлидаги катта бир қадам саналади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда  туман ёшлари, меҳнат фахрийлари, устозлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Янгитдан фаолият бошлаган мазкур маданият уйида эндиликда қўштепалик юзлаб ўғил-қизлар вақтларини мазмунли ўтказадилар.

Маданият уйида ташкил этилган катта концерт дастурида  байрам иштирокчилари  нафақат  санъат дарғалари, таниқли ижрочилар, балки айнан Қўштепа туманидаги мусиқа ва санъат мактабларида камолга етаётган иқтидор сохибларининг чиқишларига ҳам гувоҳ бўлдилар. Ўғил-қизлар халқимизнинг калбидан жой олган мумтоз куй-қўшиқларни устозлар,  машҳур санъаткорлар билан биргаликда бир саҳнада куйладилар.

Шу куни Қўштепада ёшлар марказининг ҳам тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Бир вақтнинг ўзида  300 дан ортиқ ёшларни қамраб олиш имкониятига эга бўлган ушбу марказда туман ёшлари компьютер саводхонлигини оширадилар, китоб ўқийдилар, хориж тилларини ўрганадилар.