Энг қадрли туҳфа

Шу кунларда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ўзлари таҳсил олган мактабларга ташриф буюриб, мактаб фондига китоблар совға қилишмоқда.

Вилоят “Она ва бола скрининг” маркази бош врачи, вилоят Кенгаши депутати Манзурахон Салимова ҳам таҳсил олган Марғилон шаҳридаги 16-умумтаълим мактаби кутубхонасига бадиий адабиётлар туҳфа қилди.

Китоб-қалбларни ёритувчи нур, тафаккурни бойитувчи хазина, камолот чўққиси ва маънавий комилликка етакловчи ҳамроҳдир, – дейди М.Салимова.

Депутат таълим муассасасида ўқувчи ёшлар билан мулоқот ўтказди. Ёшлар билан суҳбат давомида мамлакатимизда кейинги йилларда китобхонларга берилаётган эътибор ва рағбат ҳақида гапирар экан, китоб инсоннинг энг яқин дўсти эканлигини таъкидлади.

                   Муқимжон Қодиров олган сурат.