Тафаккурнинг синмас қаноти

Фарғона туманидаги 31-умумтаълим мактабида ёшларни китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири яқинда “Болага китоб беринг” шиори остида ташкил этилди. Унда мактабнинг барча ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари, мактабнинг собиқ ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ўзлари севиб ўқиган энг сара адабиёт намуналарини ўқувчиларга улашдилар. Ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан ҳам кўплаб адабиётлар мактаб кутубхонасига совға қилинди. Ҳомийлар томонидан совға қилинган китоблар сони 300га яқин бўлди.

Гулнигор ДАМИНОВА,

Фарғона туманидаги 31-умумтаълим

мактаби кутубхона мудираси.