Талабаларга мукофот

2018-2019 ўқув йилида Фарғона политехника институти, Фарғона давлат университети, ТАТУ Фарғона филиали, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали, Қўқон давлат педагогика институти, Ўзбекистон санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали каби олий таълим муассасаларининг жами 100 нафар фаол, иқтидорли талабаларига 312 миллион сўмдан ортиқ маблағ Ёшлар иттифоқи томонидан имтиёз сифатида тўлаб берилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бу каби имтиёзлар тизимининг жорий этилиши мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси эканлигини таъкидладилар.

Имтиёз соҳиблари кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Гулрухсор ХУДАЙБEРДИЕВА,

Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.