Фарғоналик ғолиб талабалар

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими ва Халқ таълими вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт” шиори остида республика танлови ташкил этилди.

Қувонарлиси, “Энг яхши плакат”, “Энг яхши сурат”, “Энг яхши баён” номинациялари бўйича танловнинг Фарғона политехника институти босқичида муваффақиятли иштирок этган талабаларимиз республика босқичида ҳам ўз билим ва маҳоратларини намоён этишди. Танловнинг мамлакат босқичида “Энг яхши баён” номинацияси бўйича механика-машинасозлик факультети талабаси Икромжон Исмоилов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг III-даражали дипломи билан тақдирланди. Шу факультет талабаси Мафтуна Мамарасулова вазирликнинг Фахрий ёрлиғига сазовор бўлди.

Фарғоналик ғолиб талабаларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Бойқўзи ХУРСАНОВ,

Фарғона политехника институти катта ўқитувчиси.