Ўзбекистон чемпионати ғолиблари

Жорий  йилнинг 23-27 апрель  кунлари Фарғона вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида спорт гимнастикаси  бўйича  ёшлар ўртасида  Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Хоразм, Наманган, Сурхондарё ва вилоятимиздан жами 100 нафардан зиёд спортчилар иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра,  2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида 1-ёшлар тоифасида  Яҳё Магзумов (Тошкент), Данил Дмитреев (Тошкент), Абдулазиз  Рустамжонов (Фарғона),  2008-2009  йиллар  III-ёшлар тоифасида Темур  Камаев (Фарғона), Ҳасан  Умарқулов (Тошкент) ва Лазиз Акмалжонов  (Фарғона) ларга фахрли 1-2-3- ўринлар насиб этди.  2011-2012 йилларда  туғилган  қизлар  ўртасида  Интизор Абдумаликова (Фарғона) 1-, Аслияхон Абдукадирова  ва Машҳура Иброҳимова (Самарқанд) 2-  3-,  2010-2011 йиллар  III-катталар  тоифаси  бўйича  Заҳро  Қодирова (Фарғона), Дилноза  Бурхонова  (Самарқанд),  Анна  Качанина (Тошкент)  лар фахрли ўринларни  эгаллашди.

Умумжамоа  ҳисобида Тошкент шаҳар 1-, Фарғона вилояти  жамоаси 2-, Самарқанд вилояти жамоаси 3-ўрин билан мусобақани якунлашди.

                                                                                                 Т.ЮНУСОВ.