Фаолиятимизда муҳим дастуриламал

2019 йил 11 февраль куни  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”  ги  қарори  қабул қилинди.

Қарорда ўрта махсус таълим тизимидагиларнинг шу  борада келгусида қиладиган вазифалари ҳам кўрсатиб ўтилган. Таълим-тарбия  муассасаларининг  иш фаолиятини  яхшилаш,  шунингдек, жисмонан  соғлом ва маънавий  етук  авлодни тарбиялашда оиланинг ролини мустаҳкамлашда  оила билан  таълим тизими ҳамкорлиги янада кучайтиришга алоҳида эътибор берилди.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилувчи, ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни давлат номидан иш кўрувчи орган бу — васийлик ва ҳомийлик органидир.  Мазкур орган  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2014 йил  22 сентябрдаги  269-сонли  қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги низомга асосан иш кўради.

Ўзбекистон давлатида бундай аҳволга тушган болалар ҳаёти зудлик билан ана ушбу  орган томонидан тартибга солиб  борилади. Улар ҳеч қачон кўчада қолишмайди

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар шаҳар, туман ҳокимлиги ҳузуридаги “васийлик ва ҳомийлик” комиссияси томонидан амалга оширилади.  Бундай болаларни оилага тарбияга олиш, асраб олиш билан боғлиқ масалалар эса Патронат тўғрисидаги қонун билан тартибга солиб борилади.

Шоҳиста АЛИЖОНОВА,

Фарғона юридик коллежи махсус фанлар ўқитувчиси.