“Соғлом ҳаётга қадам ташла!”

Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва шаҳар болалар шифохонаси ходимлари  ҳар ҳафтада жисмоний тарбиявий  ва оммавий тадбирларда  фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Шаҳар болалар шифохонасида “Саломатлик  куни” муносабати  билан  “Соғлом ҳаётга қадам ташла!”, “Соғлом турмуш билан келажак сари!” шиорлари остида спорт мусобақалари ўтказилди.

–  Ходимларимиз эрталабки  бадантарбия машқларини уюшқоқлик билан  бажаришди.  Бундан ташқари волейбол, шахмат-шашка, бадминтон, гандбол, арғимчоқдан сакраш ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилди, – дейди шифохона бош врачи Раҳмиддин Эгамбердиев. – Шифохонамизда даволанаётган болалар, уларнинг оналари  ва яқинлари  билан  шифокорларимиз ҳамда  ҳамшираларимиз “Репродуктив саломатлик”, “Соғлом ота-она-соғлом  бола” “Соғлом муҳитни (тамаки ва алкоголдан холи) танлаймиз!” мавзуларида давра суҳбатлари   уюштирилди.

***

 Худди шу каби тадбир Қува тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб ўтди. Бирлашма ҳудудидан “Чаман” қишлоғи чорраҳасигача  бўлган масофада “Велосипедда сайр” марафони ўтказилди. Марафонда 24 та даволаш-профилактика муассасаларидан жами 60 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари қатнашди.

–  200 нафардан зиёд ходимларимиз  “Юриш” марафонида фаоллик кўрсатишди, – деди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Сотволдиев. – Аҳоли гавжум жойларда тиббиёт маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилаётган  бундай  саломатлик  тадбирларининг  аҳамияти  беқиёс. Фаол қатнашган ходимларга касаба уюшма  қўмитаси томонидан  эсдалик совғалари, китоб ҳамда туман Саломатлик марказининг “Соғлом турмуш тарзи” номли тарғибот буклетлари  топширилди.

Вилоятимизнинг  барча  шаҳар-туманларидаги корхона, ташкилот, муассасалар кесимида “Саломатлик куни” тадбирлари белгиланган вақтда, уюшқоқликда  ўтказилмоқда.