“Ролик” марафони ўтказилди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти томонидан республикамизда илк маротаба Фарғона тумани тажрибаси сифатида “Ролик” марафони ўтказилди.

– Танлов юртимизда илк маротаба ва айнан вилоятимизнинг Фарғона туманида ўтказилаётганлиги билан аҳамиятлидир, – дейди, фаол ёшлардан бири Исломжон Муҳаммаджонов. – Болалигимда совға қилинган бу роликлар билан шунчаки ҳавас учун шуғулланар эдим. Туманимизда “Ролик” марафони ташкил этилиши эса хаёлимга ҳам келмаган эди.

Туман ёшлари томонидан кўтаринки кайфиятда қарши олинган марафонда 150 нафардан ортиқ ёшлар фаол иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра 12-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Бобурмирзо Абдужалилов маррага биринчи етиб келди. Иккинчи ва учинчи ўринлар 19-мактаб ўқувчиси Абубакр Алижонов ҳамда 45-мактаб ўқувчиси Маҳлиё Нодировага насиб этди.

Марафон ғолиблари вилоят Кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Гулрухсор ХУДАЙБEРДИЕВА,

Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.