Гиламда кучлилар

Риштон туманидаги саноат касб-ҳунар коллежи спорт залида коллежлар ўқувчилари ўртасида кикбоксингнинг “лов кик” йўналиши бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг Ўзбекистон, Бағдод, Олтиариқ, Фарғона, Учкўприк туманлари коллежларида ташкил қилинган клублар аъзолари иштирок этдилар.

Мусобақада Риштон туманининг “Бек” спорт клуби аъзолари Сухробжон Машрабов, Муҳаммадисо Фарҳодов, Шоҳиджон Юсупов, Худоёрхон Аҳмаджоновлар вазн тоифаларида биринчиликни эгалладилар. Улар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.