Бўйин товлагани учун…

Профилактика кунларида маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш масалалари, жиноятлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Бунда Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Яқинда Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими ва туман маъмурий суди томонидан 2019 йилнинг 3 ойи давомида фарзандининг нафақа пулларини ўз вақтида тўламай келган 28 шахсга нисбатан суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнида 4 нафар шахс фарзандининг нафақа пулларини тўлаган бўлса, 5 та оиланинг ярашишига эришилди.  Шунингдек, 19 нафар қарздор фуқарога нисбатан фарзандининг таъминотидан бўйин товлагани учун 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

        Азизбек САЙДАЛИЕВ,

Мажбурий ижро бюроси

 Олтиариқ туман бўлими бошлиғи,

3-даражали юрист.

Элмурод ЗОКИРОВ,

қидирув гуруҳи катта инспектори.