Айланма йўл озодликдан айирар

Фарғона тумани, Қўрғонтепа қишлоғидаги чегара ва божхона назорати ўрнатилмаган йўллар орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга олиб кирилиши мўлжалланган 68 дона телевизор ва 2160 дона лампочка, жами 96.120.000 сўмлик товар моддий бойликларини мазкур қишлоқда яшовчи Иброҳим Ғофуров жиноий шериклари бўлган қишлоқдошлари – Шерзод Мадмаров, Сайдулло Азимов, Улуғбек Давронов билан биргаликда олиб ўтишаётган вақтида чегарачилар томонидан қўлга олинди.

Ушбу холат бўйича жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди томонидан И.Ғофуров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 28-моддаси ва 182-модда “а” банди билан айбли деб топилди ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Иброхим Ғофуров бундан олдин ҳам юқоридаги каби жиноятни содир қилганида унга тўғри хулоса чиқариш учун имконият берилганди. Аммо у ўзига билдирилган ишончни оқламай, яқинлари ва маҳалладошлари олдида  яна юзи шувут бўлди.

Шерзод МУХТОРОВ,

 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси.