Мардаевлар оиласи – намунали оила

Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизони Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчилар оилалари ўртасида анъанага айланган “Намунали оила” кўрик-танловининг округ босқичи бўлиб ўтди.

Танловда ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган 7 нафар ҳарбий хизматчининг оилалари ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танлов якунига кўра биринчи ўринни Мардаевлар, иккинчи ўринни Сеитовлар, учинчи ўринни эса Маҳматқобиловлар оиласи эгаллади. Уларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, “Энг аҳил оила”, “Энг билимдон оила”, “Энг бахтли оила”, “Энг мустаҳкам оила” номинациялари бўйича ҳам танлов иштирокчилари муносиб тақдирландилар.

­­­–  Аслида ҳарбийнинг оиласи ҳар жиҳатдан намунали бўлиши лозим, –  дейди кўрик-танловда ғолиб чиққан оила вакили, сурхондарёлик Юлдузхон Сатторова. ­– Турмуш ўртоғим Бобомурод Мардаев билан 2 ўғил, бир қизни аҳил-иноқликда вояга етказмоқдамиз. Фарзандларимизни эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялашга, ҳамиша намунали оила деган шарафли номни оқлашга интилиб яшаймиз.