Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш – муҳим масала

Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида Фарғона политехника инситутида 10 апрель куни ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, алимент тўловларини ундириш, қарздорларни ишга жойлаштириш ҳамда ажрашган оилаларни яраштириш масаласига бағишланган тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбир доирасида 500 дан ортиқ фуқаролар иштирокида ёиғилиш ўтказилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган маърузалар қилинди.

Шунингдек, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 40 дан ортиқ ташкилотлар 500 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди ҳамда 70 нафарга яқин қарздорлар ишга жойлаштирилиб, алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақига қаратилиши таъминланди.

Шу билан бирга 67 та ижро ҳужжатлари бўйича 212 млн.сўмга яқин алимент пуллари ундирилишига, бу билан 67 нафар вояга етмаганларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилди ва 16 нафар ёш оилалар яраштирилди.

Тадбирда 16 та сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, алимент тўловлардан мунтазам бўйин товлаб келган 12 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Келгусида вилоят прокуратураси томонидан бу каби тадбирларнинг бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

О.СОБИРОВ,

Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи.