Ҳарбий қасамёд қабул қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилоят ҳарбий қисмларида янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилиш тадбирлари бўлиб ўтди.

Унда ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, яқинлари, Фарғона шаҳар “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Республика  Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими вакиллари иштирок этишди.

Сўз олган оналар ёш аскарларнинг халқимизга садоқат билан астойдил ҳизмат қилишлари лозимлиги ҳақида гапирдилар.

Тадбирда ҳар бир ҳарбий хизматчига қисм қўмондонлиги ва кенг жамоатчилик томонидан Президент совғалари, китоблар тўплами топширилди.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчилари эътиборига хавола қилинди.

Тадбир сўнгида янграган куй ва қўшиқлар барчага яхши кайфият улашди.