Баркамол ёшлар – юрт бойлиги

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш 5 та муҳим ташаббуснинг биридир.

Мазкур ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти билан хамкорликда институтнинг ахборот-ресурс марказида ёшларни жисмоний чиниқтиришга йўналтирилган тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда институтнинг жисмоний маданият факультети устозлари, мураббийлар ва талаба ёшлар иштирок этдилар.

Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун шароитлар яратишга йўналтириш мақсадида жисмоний маданият факултети хотин-қизлар спорти йўналиши талаба-ёшлари билан мактаб ўқувчилари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, мактабнинг мусиқа, театр ва санъатга қизиққан ўқувчи-ёшлардан иборат гуруҳ ўзларининг рақс ва қўшиқларини намойиш этишди.

Мактаб ўқувчилари факультет ўқув-бинолари, спорт заллари ҳамда майдонлари, талаба-ёшларга яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар.

                                       Гўзал ҒАНИЕВА,

Фарғона туманидаги  3-умумий ўрта таълим мактаби

 маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.