Мактабгача таълимнинг долзарб масалалари

Фарғона давлат университетининг ахборот-ресурс марказида “Мактабгача таълимнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим кафедраси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Республика мактабгача таълим муассасаси раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти профессори Фотима Қодирова, Тошкент Давлат педагогика университети доценти Шоҳиста Тошпўлатова, шунингдек, университет мактабгача таълим кафедрасининг профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Қосимов “Фарғона вилоятида замонавий мактабгача таълим муассасалари  фаолияти” мавзусидаги маърузасида муассасаларнинг бугунги кундаги ҳолати бўйича ахборот берди. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ю.Ходжаева, мактабгача ва бошланғич таълим факультети декани З.Акбарова “Мактабгача ёшдаги болаларнинг ижтимоийлашувида мулоқотнинг  ўрни, “Фарғона вилоятида мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар”, “Рақобатбардош мутахассис-бўлажак тарбиячи педагогларни шакллантириш муаммолари” , “Илк қадам” ўқув дастури бўйича олиб борилаётган фаолият турлари” мавзуларида маъруза қилдилар.

Анжуман сўнгида фаол иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Дилафрўз Юлдашева,

ФарДУ мактабгача таълим кафедраси мудири.