Инглиз тили билимдонлари

Тошлоқ туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактаби инглиз тилини ўқитиш бўйича туман миқёсида таянч мактаб сифатида эътироф этилган. Кейинги йилларда мактаб ўқувчилари мунтазам равишда фан олимпиадалари ва билимлар беллашувларида туманда биринчи бўлиб, вилоят миқёсида ҳам совринли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида ўтган йили мактабимизга 400 миллион сўм маблағ ажратилиб, таълим муассасамизнинг нафақат ташқи қиёфаси, балки моддий-техник базаси ҳам яхшиланди,-дейди инглиз тили ўқитувчиси, туманда инглиз тили фани ўқитилиши бўйича мураббий Саида Тешабоева. – Ўз навбатида аъло ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилиб, ҳомийлик асосида фан ўқитувчилари билан бирга Тошкент, Самарқанд ва Бухорога саёҳатлари ташкил этилмоқда.