“Велосипедда сайр” марафони

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг  профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг  барча  вилоятларида   “Велосипедда сайр” деб номланган   марафон ўтказилиши  режалаштирилган,–дейди  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош мутахассиси  Орифхон Абдуллаев.–Шу муносабат билан жорий йилнинг 30 март куни   вилоятимизнинг  барча  шаҳар  ва туманларида  “Велосипедда сайр” марафони ўтказилди.

Жумладан,  Фарғона  шаҳрида ҳам   А.Навоий  кўчаси “Асакабанк” олдидан старт берилиб, “Фарғона” халқаро аэропортигача  бўлган  5,4 км. масофада ўтказилган марафон соат 8.00 га қадар давом этди.

Вилоятимиз шаҳар-туманларида  ўтказилган марафон тадбирларида  жами 7500 дан ортиқ тиббиёт ходимлари ва аҳолининг бошқа вакиллари иштирок этдилар. Марафон давомида соғлом турмуш тарзини, жисмоний фаолликни тарғиб қилувчи суҳбатлар ва бошқа турдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилиб,  икки мингдан ортиқ тарғибот материаллар тарқатилди.

Марафоннинг энг ёши улуғ 10 нафар иштирокчилари вилоят  соғлиқни сақлаш  бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.