Қувада замонавий тиббий марказ

Қува туманида ўз фаолиятини бошлаган “Доктор Арслонов” хусусий клиникасида 40 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шу боис замонавий мезонлар асосида фаолият кўрсатаётган клиника фаолияти барчага бирдек манзур бўлмоқда. Тиббий хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш мақсадида клиникага хориждан энг янги даволаш ва ташхис қўйиш жиҳозлари олиб келинган.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тобора ривожланиб бормоқда,-дейди клиника бош шифокори Миродил Арслонов. – Бу борада яратилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, хизмат кўрсатиш кўламини йилдан-йилга ривожлантириб боришни режалаштирганмиз.